«ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги» тегли мақолалар


Зўравонлик қурбонларига маҳалла, туман ва вилоят миқёсида ёрдам кўрсатилади
Кеча, 22:14

Зўравонлик қурбонларига маҳалла, туман ва вилоят миқёсида ёрдам кўрсатилади

Маҳаллаларда зўравонликка учраган аёлларга ижтимоий ёрдам берилмаяпти, дейилади президент билан учрашувда. Буни ўзгартириш режалаштирилмоқда. «Инсон» марказлари томонидан туман миқёсида ёрдам кўрсатилади. Зўравонликка қарши кураш таълим ва меҳнат муносабатлари соҳаларида ҳам кўриб чиқилади.

Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси ўтказилади
29 апрель 2024, 15:24

Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси ўтказилади

1−2 май кунлари «Ўзэкспомарказ»да имконияти чекланган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда мебель, тўқимачилик, пойабзал, маиший техника ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.

Газ ва электр тарифлари ошиши сабабли муҳтож оилаларга қандай ёрдам берилади?
16 апрель 2024, 19:54

Газ ва электр тарифлари ошиши сабабли муҳтож оилаларга қандай ёрдам берилади?

ИҲМА газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши муносабати билан 1,5 миллионга яқин муҳтож оилаларга қандай ёрдам кўрсатилишини тушунтирди. Камбағаллик чегараси, пенсия ва нафақа миқдорини ошириш, иситиш мавсумида 270 минг сўм миқдорида бир марталик компенсация тўлаш кўзда тутилган.

USAID Ўзбекистонда 25 млн долларлик «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини ишга туширди
22 феврал 2024, 15:30

USAID Ўзбекистонда 25 млн долларлик «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини ишга туширди

USAID Ўзбекистонда 5 йилга мўлжалланган «Барча болалар муваффақиятли» лойиҳасини бошлади. 25 млн долларлик лойиҳа дастлаб Наманган ва Сирдарё вилоятларида тажриба тариқасида амалга оширилади. Дастур мактаб таълими, ўқув материаллари ва ўқитувчилар малакасини инклюзивлаштиришга хизмат қилади.

Ташқи ишлар вазирлиги яна бошқа бинога кўчди
31 июл 2023, 11:24

Ташқи ишлар вазирлиги яна бошқа бинога кўчди

Ташқи ишлар вазирлиги собиқ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги биносига кўчди. ТИВ биносида эса янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги жойлашади.

14 та ҳудудда Ижтимоий ҳимоя агентлигининг бошқарма бошлиқлари тайинланди
18 июл 2023, 15:29

14 та ҳудудда Ижтимоий ҳимоя агентлигининг бошқарма бошлиқлари тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг 1 июндаги фармони билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганди. Агентликнинг 14 та ҳудудий бошқармасига бошлиқлар тайинланди. Рўйхат.

Ўзбекистонда ниҳоят Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?
3 июн 2023, 10:43

Ўзбекистонда ниҳоят Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилди. Унинг вазифалари нималардан иборат?

Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди. У фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга оид ҳуқуқларини таъминлаш ва ижтимоий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида яратилди. Бандлик вазирлиги, ССВ, ИИВ, ММТВ ва бошқа тузилмаларнинг тегишли бўлимлари агентликка ўтди. Тафсилотлар.

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади
1 июн 2023, 22:29

Халқаро ташкилотлар Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади

ХМТ, ЮНИСEФ ва Жаҳон банки Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя агентлиги ташкил этилганини олқишлади. Баёнотда бу ижтимоий ҳимоядаги тарқоқлик ва камчиликларни бартараф этишига ишонч билдирилган. Мутахассислар ва халқаро ташкилотлар кўп йиллардан буён шундай агентликни ташкил этишни талаб қилиб келаётганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг